Президент халқаро шартномага оид қонунга имзо чекди
«Турксой тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, Турксой тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.
Маълумот учун, Турксой халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter