Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Владимир Жонибековни орден билан мукофотлади

Президент Владимир Жонибековни орден билан мукофотлади

Учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

«Ўзбекистон 24» телеканали берган хабарига кўра, бу борада давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов космонавтнинг Москва вилоятидаги хонадонида меҳмонда бўлиб, унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини ўқиб эшиттириб, «Дўстлик» орденини топширди.

«Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга бўлган эътиборингиздан миннатдорман. Мен ўзимнинг энг самимий саломларимни Ўзбекистонга – туғилиб ўсган Ватанимга, дўсту биродарларимга, менга билим, ҳаётий тажрибаларни берган Ватанимга йўлламоқчиман. Олижаноблик ва атрофдагиларга меҳр-оқибатли бўлиш бу ўзбек ҳалқига хос қадрият. Бу тарихий меросни асраб-авайлаш керак. Зеро, инсон учун ўзи туғилиб ўсган, улғайган юртдан кўра қадрдонроқ юрт бўлмаса керак. Мен Ўзбекистонимга фаровонлик ва омад тилайман», – дейди Жонибеков.

Маълумот учун, «Дўстлик» ордени Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстлик, ўзаро англашув ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлиги ва ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг