Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент тиббиёт соҳасида айнан қандай муаммолар борлигини санади

Президент тиббиёт соҳасида айнан қандай муаммолар борлигини санади

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда тиббиёт ходимлари билан учрашмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқи давомида шифокорлардан қандай муаммолар бўйича мурожаат тушгани ва қанчаси ҳал қилинганини айтиб ўтди.

«Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 8 минг 400 таси ёки 32 фоизи шахсий масалаларга оид бўлиб, бугунги «очиқ мулоқот»га қадар уларнинг 90 фоизи ҳал қилинди. Қолганлари ҳам, қисқа муддатларда ўз ечимини топади.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари ва аҳолимиз томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 68 фоизи (17 мингта) тизимли масалалар ҳисобланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, тиббиёт соҳасида қуйидаги муаммолар мавжуд:

  • айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун, 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;
  • тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб, белгиланмаган.

Масалан, Қашқадарёда юрак-қон томир касалликлари биринчи ўринда бўлиб (410 минг кишида касалликлар аниқланган), ҳар йили камида 10 фоизга ошмоқда. Лекин, кардиологлар штати ва шифохона ўринлари сони сўнгги 20 йилда ўзгармасдан келмоқда;

  • бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда;
  • шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган;
  • таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.

Давлат раҳбари тиббиётни ривожлантириш учун 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг