Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент талабага «Кобальт» автомобили совға қилди

Президент талабага «Кобальт» автомобили совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашгани хабар берилганди.

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берган.

«Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берди» дея ёзди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

«Xabar.uz » манбасига кўра, Сардор Бозорбоевга «Кобальт» автомобили топширилган. 

Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, «Йил талабаси - 2018» танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2017)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг