Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Шу йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади

Президент: Шу йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади

«Янги Ўзбекистон» боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

Тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ишларга тўхталиб ўтди.

– Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам биз учун устувор вазифа бўлиб келмоқда. 2017-2020 йиллар давомида 140 мингдан зиёд арзон ва сифатли уй-жойлар бунёд этилди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан қарийб 11 бараварга ошди. Республикамизда ипотека тизими изчил ривожланмоқда.

Шуни таъкидлаш зарурки, юртимизда илгари ҳеч қачон бундай катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилмаган. Оғир турмуш шароитида яшаётган оилаларнинг уй-жой бўйича бошланғич бадаллари давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилади, шу йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади, – деди давлатимиз раҳбари.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг