Президентнинг янги видеоселектори, Андижондаги «тескари карантин», Бош прокуратуранинг аҳолига мурожаати ва бошқа муҳим хабарлар
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.
Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият
2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар сони эса 129 нафарга етди.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков оғир аҳволда қолаётганлар ҳақида маълумот берди.
Андижон: «тескари каратин»га мантиқсиз чора?!
Меҳнат вазирлигининг хабар беришича, Андижон тумани ҳудудидаги адирликка 10-11 апрель куни ёнғоқ кўчатлари экилган ва бунда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармасига қарашли корхона ишчилари мажбурий тарзда жалб этилган.
ИНҲА университети талабалари «ақлли ниқоб»ни ихтиро қилдилар
Тошкент шаҳрида жойлашган ИНҲА университети талабалари «ақлли ниқоб»ни ихтиро қилдилар.
Бу ниқоб сезиш функцияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратни ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби барча маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.
Бош прокуратура аҳолига яна бир мурожаат билан чиқди
Республика Бош прокуратураси карантин шароитида аҳолига иккинчи бор мурожаат билан чиқди. Мурожаат тўлиқ матни билан бу ерда танишиш имконияти бор.
Шунингдек сиз учун керакли:
Эртага об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда
Биржа савдоларида уннинг нархи ошиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?
Россиядаги ўзбекистонликларга ёрдам берувчи «Саховат» ёрдам маркази ташкил этилди
Мутахассис яна бир коронавирус ташувчисидан огоҳлантирди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter