Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент раислигида йиғилиш ўтказилмоқда

Президент раислигида йиғилиш ўтказилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

— Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

  • ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;
  • 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;
  • 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг