Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори: UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади

Президент қарори: UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;

- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;

- резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

 Қарорга мувофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг