Президент қарори билан бир гуруҳ ўғлонлар тақдирланди (Тўлиқ рўйхат)

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқулланди.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 28 та мукофот ўрнига 2021 йил учун истисно тариқасида 29 та мукофот берилиши белгиланди.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
Мадраимов |
- |
Тошкент давлат аграр университети |
Нурниязов Арман Арзубай ули |
- |
Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг 4-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси) |
Бекташев Исломжон Бахтиёр ўғли |
- |
Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси (Андижон вилояти) |
Олимов Хайрулло Холмирзаевич |
- |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Андижон вилояти) |
Жумаев Жаҳонгир |
- |
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Бухоро вилояти) |
Рахматов Анварбек Зуфаржонович |
- |
Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг 9-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти) |
Сафаров Қодири Қоплонбек |
- |
Жиззах политехника институтининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти) |
Турдиқулов |
- |
Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 2-босқич ўқувчиси (Жиззах вилояти) |
Абдурашидов Бобур Камолович |
- |
Чирчиқ олий танк қўмондонлик- муҳандислик билим юртининг 4-босқич курсанти (Қашқадарё вилояти) |
Кароматов Давурхон Фозил ўғли |
- |
Қарши давлат университетининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти) |
Петров Логин Александрович |
- |
Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти) |
Шаропов Шоҳрух Шавкатович |
- |
Кармана туманидаги «Karmana Al-Aziz Avitsenna» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси (Навоий вилояти) |
Асилбеков Ислом Эгамберди ўғли |
- |
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Наманган вилояти) |
Умурзаков Бекзод |
- |
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Учқўрғон тумани қўриқлаш бўлими сафдор-ходими (Наманган вилояти) |
Абдуллаев Абдурахмон Ферузович |
- |
Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти) |
Орипов Шахзод |
- |
Самарқанд вилояти Ургут тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи |
Фахриев Жаҳонгир Алишерович |
- |
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси (Самарқанд вилояти) |
Каримов Дилшод |
- |
Оқолтин туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (Сирдарё вилояти) |
Мавлонов Ёрбек Абдуваит ўғли |
- |
Сирдарё вилояти «New Level Shoes» оилавий корхонаси раҳбари |
Аюбжонов Асадбек Ўлмасович |
- |
В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 8-синф ўқувчиси (Сурхондарё вилояти) |
Муродуллоев |
- |
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси (Сурхондарё вилояти) |
Авазов Сардоржон |
- |
Тошкент давлат аграр университетининг қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессори (Тошкент вилояти) |
Умаралиев Фазлиддин Фахритдин ўғли |
- |
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти) |
Каримов Давлатжон Шермахомот ўғли |
- |
Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси (Фарғона вилояти) |
Ҳайдаров Темурбек Тоҳиржон ўғли |
- |
Фарғона давлат университетининг 2-босқич талабаси (Фарғона вилояти) |
Жуманиязов Аминзода Ғайратович |
- |
Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи опера солисти (Хоразм вилояти) |
Кўпалбаев Азамат |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ходими (Хоразм вилояти) |
Абдукаюмов Фирдавс Зохидович |
- |
Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри) |
Анваров Фазлиддин Убайдулла ўғли |
- |
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри) |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter