Президент оғир дардга дучор бўлган қизнинг орзусини амалга оширди
Куни кеча Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Давлат раҳбари у ердаги беморларнинг ҳолати билан танишиш вақтида оғир дард билан курашаётган қиз ДАН ҳодими бўлиш орзусини айтган эди.
Бугун ўша қизалоққа ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди.
Қолаверса, бу қизнинг даволаниши учун барча харажатларни ЙҲХББ ўз зиммасига олган.
Шу билан бирга, касалхонадаги бошқа болаларга ҳам совғалар топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter