Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент матбуот котиби қайси вакцина билан эмланганини очиқлади

Президент матбуот котиби қайси вакцина билан эмланганини очиқлади

Бугун президент матбуот хизмати брифинг ўтказгани бўйича хабар берилганди

Брифингда журналист Дилшода Раҳматова президент матбуот котиби коронавирусга қарши эмланганига қизиқди. 

Матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, Президенти администрацияси ходимларини вакцинация қилиш жараёнлари дастлаб 65 ёш ва ундан юқори ёшдагилар, сурункали касаллиги бор бўлган ходимлар коронавирус инфекциясига қарши эмланиши ташкиллаштирилди. Бунда республикамизда мавжуд бўлган вакциналардан фойдаланилди.

— Шахсан мен, 7июнь куни ZF-UZ-VAC2001 (Хитой-Ўзбекистон) вакцинаси билан эмландим. Хабарингиз бор, бу вакцинани ишлаб чиқаришда ўзимизнинг олимларни ҳам ҳиссаси бор. Мен шуни танладим,— дейди Асадов.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг