Президент маслаҳатчиси: «Бизга қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибозлар эмас, илмга қизиқувчан ёшлар керак»
Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
«Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидоийлари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо улар бизга ҳеч нарса бермайди. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги реннесанс даврини бошлаб беради», — деган Президент маслаҳатчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter