Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент кортежи яна бошқа томонга бурилди. Маҳалладаги ҳолатни давлат раҳбари кескин танқид қилди

Президент кортежи яна бошқа томонга бурилди. Маҳалладаги ҳолатни давлат раҳбари кескин танқид қилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Наманган вилоят халқ депутатлари кенгаши сессияси якунлангач, президент Шавкат Мирзиёев сафар дастурига мувофиқ ёшлар кутубхонасига ташриф буюриши лозим эди.

Аммо, давлат раҳбари худди Фарғонада бўлгани каби кортежни бошқа томонга манзилга бурди.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, президент кортежи нотекис йўллардан юриб, Наманган шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалласига бориб тўхтаган.

«Бунёдкор»да аҳвол ночор. Шавкат Мирзиёев маҳалла фуқаролар йиғинидаги 74-сонли таянч пунктининг биносини кўрди, раиси билан гаплашди.

Сўнг, давлат раҳбари маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашди.

Давлат раҳбари маҳалладаги вазиятдан қониқмади, ҳолатни кескин танқид қилди. Мутасаддиларга керакли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳам кутилмаганда Фарғона шаҳар Шодиёна маҳалласига борганди.

Президент сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмасдан, Фарғона шаҳри ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинганди.

Давлат раҳбари бугун ҳам Наманган шаҳрини айланишини, шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги шунга боғлиқ бўлишини айтганди.

Ташриф давом этмоқда. Тафсилотларни «Xabar.uz»да кузатиб боринг.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг