Президент ҳузуридаги марказ директори вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Мирзамуратов Нурлибек Юсупович оламдан ўтди.
Мирзамуратов Нурлибек Юсупович 1963 йил 4 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
2012-2014 йиллар оралиғида Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгеси депутати, 2014-2019 йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати бўлган.
2018 йил октябрь ойидан шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келди.
2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан «Ватан фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter