Президент ҳузурида янги агентлик ташкил этилди
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди. Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.
Бошланган ислоҳотларни амалга ошириш, уларни бир мантиқий чизиққа териш ҳамда самарали якунига етказиш мақсадида Президентнинг тегишли фармони билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш белгиланмоқда.
Шунингдек, ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳам агентлик вазифаларидан.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг шахсан раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши тузилди. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter