Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент борган қишлоқдаги корхонада 500 киши ишли бўлди

Президент борган қишлоқдаги корхонада 500 киши ишли бўлди

Айни пайтда 500 нафар маҳаллий ёш иш билан таъминланди.

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг март ойида Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида Қизилтепа туманидаги Узилишкент маҳалласида ҳам бўлганди. Бу ерда чет эл замонавий технологияси асосида пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган «Toshrabot textile» корхонасининг қурилиш лойиҳаси билан танишган ва унинг бунёд этилиши бўйича топшириқлар берган эди.

«Xabar.uz» мухбири берган маълумотга кўра, яқинда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Toshrabot textile» фабрикаси иш бошлади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 6,5 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлиши кутилаётган фабрика ТИФ Миллий банкининг 14 миллиард сўмлик кредити ҳамда корхонанинг 3,5 миллиард сўмлик маблағи асосида фаолият бошлади.

Туркия, Хитой ва Тайван давлатларидан келтирилган 300 та замонавий тикув машинаси ва 30 та тўқув дастгоҳи ўрнатилди. Технологик жиҳозлар учун қарийб 10 миллиард сўмлик маблағ сарфланди. Айни пайтда 500 нафар маҳаллий ёш иш билан таъминланди.

Келгусида фабриканинг навбатдаги босқичи ҳам фойдаланишга топширилгач, яна шунча қўшимча иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг