Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтни Жиззахга кўчиришни таклиф қилган ёзувчи янги таклиф билан чиқди

Пойтахтни Жиззахга кўчиришни таклиф қилган ёзувчи янги таклиф билан чиқди

Фото: «Uza.uz»

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) «Олтин ўлка» эссесида «Ўзбекистон иқтисодий қудратининг чўққисига чиққан вақтда» пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини бергани хабар қилинганди.


Мавзуга оид: Мамадали Маҳмудов: «Тақдир экан, 17 йил «ўтирдим». Ўша жойда ҳам 3 та роман ёздим» (видео)


«ЎзА» эссенинг навбатдаги қисмини эълон қилди. Унда ёзувчи яна бир таклиф билан чиққан:

«...Айланма йўлдан айлана-айлана буюк Шароф Рашидов қурган ўқдек тўғри сўқоққа чиқдик. Буюк Шароф Рашидов бу буюк сўқоқни УЛУҒ ИПАК ЙЎЛИ лойиҳаси асосида қурдирган. Лойиҳа очунолар Темурда сақланган. Қонли парчаланишлар силсиласида у ўз даврининг етук инсони Файзулла Хўжа қўлига ўтган. Аммо лойиҳа унинг иккинчи хотини Фотима (озор қизи) хонимда (мен бу хонимнинг Москвадан унга узоқ бўлмаган уйида қўноқ бўлганман) қолади. Фотима хоним эса лойиҳани Шароф Рашидовга беради.

Буюк Шароф Рашидов оламшумул тарихга эга бўлган сўқоқни замонавий усулда қайта қурдиради. Мен бу улуғ сўқоққа шу икки номдан бирини берилишни таклиф қиламан: УЛУҒ ИПАК ЙЎЛИ, ШАРОФ РАШИДОВ ЙЎЛИ.

Негаки, Шароф Рашидов ўз миллати учун буюк хизмат қилган шахсдир. Унинг мана бу ишлари айниқса беқиёсдир: Тошкент метроси, Тошкент – Термиз йўли. Яна халқни уйқудан уйғотувчи: «Кашмир қўшиғи»...», деб ёзади Мамадали Маҳмудов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг