Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри сув таъминотидаги узилишлар сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳри сув таъминотидаги узилишлар сабаби маълум бўлди

Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ хабар берди.

Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик  сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

«Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг