Пойтахт марказидаги «Ўзбекэнерго» АЖ биноси савдога қўйилади. Ўрнида замонавий меҳмонхона қурилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Ўзбекэнерго» АЖ маъмурий бино иншоотларини яхлит ҳолда савдога қўяди.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган яхлит бино-иншоотларнинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 сўм этиб белгиланган.
Инвесторга камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш мажбурияти қўйилади.
Бу ерда мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига белгиланган тартибда янги биноларни қуришга рухсат берилади. Танлов ғолиби – ташқи дизайн ва қурилиш лойиҳасини Қурилиш вазирлиги билан келишиши лозимлиги айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter