Пўстлоғи билан ейиладиган банан етиштирилди
Япон компанияси етиштириб сотувга чиқарган, пўстлоғи ҳам ейиладиган бананга «монги» (япон тилида «жуда зўр», «қойилмақом» деган маъноларни англатади) деб ном берилди.
Банан дарахтлари «D&T Farm Tetsuya Tanaka» фирмаси томонидан етиштирилмоқда. Экстремал музлатиш (–60 °С гача) ва эритиш технологияси қўлланилиши натижасида ўсимликлар ўта тез ўсмоқда, мевалари ҳам шунга яраша: пўстлоғи юпқа — «салат барги»ни эслатади.
Ишлаб чиқарувчилар банан пўчоғининг фойдалилигига алоҳида урғу беришмоқда — таркибида B6 витамини, магний, триптофан бор. Ширин мазасини эса ананасникига ўхшатишяпти.
Энди камчилиги: бунақа бананларни етиштириш ўта қиммат. Бир донасининг ўртача нархи — $5,75. Монги сотувчи ягона дўкон ҳозирча ҳафтасига бор-йўғи ўн донасини оляпти. Ҳатто бу меваларни чет элга экспорт қилиш ҳақида ҳам ўйлаб қўйишган, аммо ҳозирча бу орзу, дея хабар беради «New York Post».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter