Пискент тумани тўртта секторига янги раҳбарлар тайинланди
Айни пайтда Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилмоқда.
Пискент туманининг янги тўртлиги:
Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи
Жўраев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори
Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи
Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter