Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ўтказилган очиқ ва шаффоф танлов натижаларига кўра, Юнус Муҳаммадович Аҳмедов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Юнус Аҳмедов 1986 йил 9 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.
Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тўрақўрғон тумани бўйича ғазначилик бўлинмасида молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи инспектори сифатида бошлаган.
2012-2017 йиллар давомида у Наманган вилояти бўйича ғазначилик бошқармасида турли масъул вазифаларда, 2017-2018 йилларда Наманган шаҳар молия бўлимининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси, 2018-2019 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи, 2019-2020 йилларда Наманган тумани молия бўлими мудири лавозимларида иш олиб борган.
Юнус Аҳмедов 2020 йил ноябрь ойидан буён янги тайинловга қадар Наманган шаҳар молия бўлими мудири сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter