Пахта ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш бўйича низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, тадбиркорлар экин майдони, ҳосилдорлик режаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда, бўлғуси экиндан кам ҳосил олиш натижасида кўрадиган зарарини суғурталаш учун суғурта ташкилотига мурожаат қилади.
Банклар томонидан пахта ва бошоқли экинларни етиштирувчи тадбиркорларга имтиёзли кредит берилганида мазкур суғурта шартномаси талаб қилинади.
Суғурта шартномаси тузилганидан сўнг 30 иш кунида тадбиркорлар суғурта мукофотини суғурта ташкилотига ўтказиши керак.
Суғурта ҳодисаси натижасида экинлар зарарланиши ёки нобуд бўлиши оқибатида ҳосилни олиш имконияти камайса тадбиркор 10 иш кунида суғурта ташкилотига хабар беради.
Тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганидан сўнг суғурта ташкилоти 15 кунда суғурта товони тўлаш ёки тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақида қарор чиқарилганда унинг сабаблари аниқ келтирилиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter