Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемияда СЭОМчиларга «худо берди»ми?

Пандемияда СЭОМчиларга «худо берди»ми?

Фото:«Xabar.uz»

Бугун қатор ижтимоий сайтларда Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдорлари томонидан мавжуд маблағларни мақсадсиз сарфлаш ва дизенфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда сотиб олиши ортидан 917,8 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилишганлигига оид хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари Наманганда ҳам худди шундай қаллобликни фош этганига нима дейсиз?! Яъниким, Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари бир неча хўжалик юритувчи субъеклар раҳбарлари билан тил бириктириб, ҳақиқий баҳоси  524,8 млн. сўмлик «гипохлорид калций 65%» номли дезинфекцияловчи воситаларини 248,9 млн. сўм қимматига сотиб олгани аниқланди.

Бундай «операция»лар ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Бунинг ортидан неча кимса «қўл иситгани» терговда аниқланади, насиб. Чунки, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бюджет маблағларини талон-тарож қилиниши  билан боғлиқ  ҳолат бўйича Навоий вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахсларига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг