Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия сабаб Айдаркўлда ҳайвонот ва ўсимлик олами яхшиланди

Пандемия сабаб Айдаркўлда ҳайвонот ва ўсимлик олами яхшиланди

Фото: meros.uz

1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди ва у бир йил ўтиб, халқаро ҳужжат сифатида кучга кирди.

Кўплаб муҳим вазифалар белгилаб берилган мазкур Конвенция бугунги кунда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан ратификация қилинган. Шу муносабат билан ҳар йили 22 май — Халқаро биологик хилмахиллик куни сифатида нишонланиб келинади.

Маълумотларга кўра, юртимизда 15 минг 700 га яқин ҳайвон, 4 минг 500 та олий навли ўсимлик тури учрайди. Шундан Навоий вилояти ҳудудидаги Тўдакўл ва Айдаркўл сув ҳавзалари жойлашган ҳудудларда ҳам фитопланктон, зоопланктон, дафна, клоротка каби сув ости ўтларига ҳамда Мойина Бентос қатлами микроорганизмларига бой. Шунингдек, ўсимлик дунёсидан қамиш, юлғун, саксовул ва бошқа турдаги ёввойи турдаги ўсимликлар ўсаётганлиги кузатилади.

Тўдакўл ва Айдаркўл сув ҳавзалари атрофида ўрдакларнинг барча турлари, ёввойи ғозларнинг учта тури, каклик, қирғовул, икки турдаги баклан, қорабаур, тулки, қуён, барсуқ, ёввойи чўчқа бошқа турдаги жами 100 дан зиёд ёввойи қушлар ва ҳайвонлар яшаётганлиги кузатилди. Ушбу кўлда асосан оқ амур, зоғора, илонбалиқ, икки турдаги дўнг пешона, лаққа, оқча, тобон, вобла ҳамда оқсла каби турдаги балиқлар мавжуд.

Навоий вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Зубайда Душанованинг маълум қилишича, коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда жорий қилинган карантин даврида антропоген омиллар таъсирининг камийиши сабабли, Навоий вилояти ҳудудида табиий сув ҳавзалари суви инсоният томонидан ифлосланиши камайиши кузатилган. Натижасида ўсимлик ва ҳайвонот оламининг яхшиланишига, жумладан табиий сув ҳавзаларида, сув остида ўсадиган йигирмадан ортиқ турдаги ўтлар – «Хара», «хломидомонада», «улотрикс», «спирогира», «кладофора», балиқ турларидан «Зоғора», «Оқ амур», «Дўнг пешона», «Лаққа», «Судак», «Вобла» каби балиқ човоқлари тури кўпайиши кузатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг