«Озодлик» радиоси бош муҳаррири Ўзбекистонга нега келганини айтди
Кеча, 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «Озодлик» радиоси халқаро нотижорат ташкилотининг бош муҳаррири ҳамда вица-президенти Нинад Пежич ташриф буюрди. Уни вазирликнинг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилди.
Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати, профилактика инспекторларига яратилаётган имкониятлар, «Хавфсиз туризм» дастури ва бошқа қатор масалалар бўйича маълумотлар берилди.
«Озодлик» бош муҳаррири Нинад Пежич вазирлик раҳбариятига ўзини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олгани учун миннатдорчилик билдирган. У ташрифдан кўзланган асосий мақсади — сўнгги вақтларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриб, қатор масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш учун келганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter