«Ўзингизни асранг» — «Ўзгидромет» навбатдаги прогнозни эълон қилди
Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади.
Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача бўлиши кутилмоқда.
«Қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка ҳаракат қилинг! Ўзингизни асранг», дейилади хабарда.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter