Яқин кунлардаги об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Эртага салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши шарқ томонга қараб ҳаракатланади.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб момақалдироқли ёмғирлар сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республикамизда ёғингарчилик кутилмайди., фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражани, кундузи 20-25 даражани ташкил этади, шимолда кечаси 0-5 даража илиқгача, кундузи 7-12 даража илиқгача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида еса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш кунлари баъзи жойларда қорга айланади.
Дам олиш кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Якшанба куни кечга томон бироз ёмғир ёғади.
Шамол шимоли-шарқий йўналишда 5-10 м/с тезликда эсади. Дам олиш кунлари ҳарорат кечалари 11-13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари 21-23 даража атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter