«Ўзгидромет» яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
4 январь куни +12…+15 даражагача бироз кўтарилади. Кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.
Пайшанба кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
5 январь, жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат чоршанба кундузи +10…+12 даража, 4 январда кечаси 0…+2 даража бўлади. Кундузи ҳаво +13…+15 даражагача исийди, 5 январда кечаси +2…+4 даража бўлади, кундузи +11…+13 даражагача бироз пасаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter