«Ўзгидромет» янги ҳафтада -8 даражагача совуқ бўлиши мумкинлигини айтди
«Ўзгидромет» келаётган янги ҳафта учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Ҳафта бошида жойларда бироз совуқ ҳарорат кутилади. Шимолда ҳарорат минимумлари -8 даражагача пасаяди. Бошқа жойларда ҳарорат -3 даража совуққача пасайиши мумкин.
Ҳафтанинг сешанба кунидан бошлаб жума кунига қадар жойларда ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради.
Ҳатто, шимолда ҳам тунлари ҳаво ҳарорати ноль даражадан юқори илиқ бўлиши прогнозлари янграмоқда.
Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини кейинроқ ғарбдан нам ҳаво оқимларини «чақиради», дея ёзади метеорологлар. Хусусан, республика бўйлаб 8-9 феврал кунлари ёғингарчилик (асосан ёмғир) бўлиши маълум бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter