«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди
Жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, 10 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
9-10 апрель кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
8-11 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пойариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 2023 йил 8-11 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори қисмида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter