Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» қачон совуқ бироз пасайишини маълум қилди

«Ўзгидромет» қачон совуқ бироз пасайишини маълум қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистоннинг шарқий ҳудудлари устида жойлашган кенг ва жуда совуқ антициклоннинг жануби-ғарбий чеккасида (периферия) жойлашган.

Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қатламсимон булутлардан баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи яримда 7-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража совуқни, баъзи жойларда 20 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқни, баъзи жойларда 12 даража совуқгачани ташкил этади.

Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Бунинг ҳисобига йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. «Ўзгидромет» еҳтиёт бўлишни тавсия қилади. 13-16 январ кунлари қор кўчиши хавфи ортиши сабабли тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг