Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» олти вилоят аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» олти вилоят аҳолисини огоҳлантирди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 5-10 январь кунлари вақти-вақти билан кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги сезиларли ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилмоқда.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўслонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

«ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг