«Ўзгидромет» яқин кунларда об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди
«Ўзгидромет» 21-24 июль кунлари учун ишлаб чиқарилган об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Эртадан бошлаб шанба кунига қадар республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилайди.
Юқори иссиқлик ҳарорат тўлқини кечалари ҳам дим ва иссиқ ҳавони тақдим этади.
Марказий вилоятлар (Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах)да 21 июлда шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди, чангли-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-29°, кундузи 40-45° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди, чангли-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 24-29°, кундузи 40-45°, баъзи жойларда 47° гача бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 38-43° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди, чангли-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter