Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» август ойи учун эҳтимолий об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» август ойи учун эҳтимолий об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ёзнинг сўнгги ойи август ҳам кириб келди. Одатда ёз мавсумининг энг иссиқ даври чилла август ойининг бошида тугайди.

Иқлимий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача август ойи июл ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага салқинроқ бўлади.

Ҳудуднинг аксарият қисмида август ойи ҳароратининг енг юқори чўққи қийматлари июл ойи максимумларидан паст бўлади. Шунда, Тошкентда июл ойидаги энг юқори ҳаво ҳарорати 44,6 даража (бундай ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), август ойида еса 43,1 даража (1944 йилда) ни ташкил этади. Республиканинг чекка жанубида, Термизда июл ойида энг юқори ҳарорат 48,6 даража (1914 йилда), август ойида эса 46,3 даража (1947 йилда) бўлган.

Бу йил август нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлади. Худди шудай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади. Лекин шу билан бирга марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.

Aвгуст ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг