Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги консуллигига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан, Атабек Турсинбеков Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.
А.Турсинбеков 1987 йилда Нукус шаҳрида туғилган.
2009-2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси биринчи котиби сифатида ишлаган. Оилали. Икки фарзанднинг отаси.
Ақтау шаҳридаги Бош консулхонанинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter