Ўзбекистон ёш олимлари 20 дан ортиқ хорижий давлатга юборилди
Бугун бир нечта ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро медиа ҳоллда таълим тизими ислоҳотларига оид мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда қуйидаги маълумотлар келтирилди: олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида стажёр-тадқиқотчилик ташкил этилди.
2022 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка 500 та, шундан, таълим йўналишидаги вазирликлар ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлари учун 318 та квота ажратилган бўлиб, бу жами мақсадли докторантурага ажратилган квотанинг 63,6 фоизини ташкил этади.
80 та олий таълим ва илмий ташкилотларнинг 231 нафар ёш олимларини 21 та хорижий давлатларга (АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Корея, Хитой ва бошқалар) 6,1 млрд. сўм маблағ ҳисобига илмий стажировкаларга юборилди.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида 21 та олий таълим ва илмий ташкилотларнинг 37 нафар ёш олимлари 6 та хорижий давлатларга (АҚШ, Россия, Буюк Британия, Беларусия, Латвия ва Туркия) 1,9 млрд. сўм маблағ ҳисобига илмий стажировкаларга юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter