Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутилаётгани эълон қилинди

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутилаётгани эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрел ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

Бугун кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 20-24° гача, баъзи жойларда 25-28° гача исийди. Бу апрел ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрел шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг