Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз боришлари мумкин?

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз боришлари мумкин?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон фуқаролари бир нечта давлатларга визасиз боришлари мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots маълум қилди.

Соддалаштирилган виза тартиби ўрнатилган давлатлар:
1. Озарбайжон - 90 кунгача;
2. Антигуа ва Барбуда - 180 кунгача;
3. Арманистон - 180;
4. Барбадос - 28 кунгача;
5. Гаити - 90 кунгача;
6. Грузия - 360 кунгача;
7. Доминика - 21 кунгача;
8. Индонезия - 30 кунгача;
9. Қозоғистон - 30 кунгача;
10. Қирғизистон - 60 кунгача;
11. Малайзия - 30 кунгача;
12. Молдова - 90 кунгача;
13. Намибия - 90 кунгача;
14. Сант-Винсент ва Генадин ороллари - 30 кунгача;
15. Тожикистон - 30 кунгача;
16. Туркия - 30 кунгача;
17. Филиппин - 30 кунгача.

Қолаверса, Беларус, Ниуэ, Кук ороллари, Россия Федерацияси ва Украинага умуман виза талаб этилмайди.

Шунингдек, 33 та давлатда соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган. Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатларга олдиндан виза олмасдан боришлари мумкин. Бироқ визалар белгиланган мамлакатга келганда ёки олдиндан онлайн тарзда олиниши лозим бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг