Ўзбекистон ФВВ ходимлари яна 2 нафар инсонни қутқаришди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида вайроналар остидан яна 2 нафар жабрланган инсон олиб чиқилди.
Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида Ўзбекистон ФВВ ходимлари харобалар остидан 18 нафар ҳаётдан кўз юмган инсонни чиқарди.
Туркиядаги қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлган кишиларни олиб чиқишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter