Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда 500 миллионлик қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб қўлга тушди
Нурсултон шаҳрида квартирадан қарийб 20 миллион тенге (500 млн. сўмдан кўпроқ) қийматидаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетган ўзбекистонлик 28 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар беришича, бу аёл уй эгасининг таклифига кўра бир неча марта унинг квартирасида бўлган. Эркакнинг ишончига кириб олганидан сўнг, навбатдаги ташрифларининг бирида қарийб 20 миллион тенгелик буюмларни ўғирлаб кетган.
Ўғирланган нарсалар орасида қимматбаҳо швейцар қўл соатлари, тилла тақинчоқлар, бренд кийимлар ва бошқа ашёвий далиллар бор.
Аёл айбига иқрор бўлган, айни пайтда вақтинча ушлаб туриш изоляторига ўтказилган. Қозоғистон Республикаси ЖК 188-моддаси бўйича судгача бўлган суриштирув олиб борилмоқда. Полиция шаҳарда содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга ҳам унинг дахлдорлигини аниқламоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter