Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга почта орқали марихуана юборилгани аниқланди

Ўзбекистонга почта орқали марихуана юборилгани аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Россия Федерациясидан почта жўнатмалари орқали Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога 10 дона, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога 2 дона, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога 5 дона марихуана уруғлари юборилган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, худди шундай ҳолат Худди шундай ҳолат Украина ва Белоруссиядан юборилган почта жўнатмалари орасида ҳам қайд этилди. Хусусан, ушбу давлатлардан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқароларга жами 21 дона наша ва марихуана уруғлари юборилган.

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

«Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона текширувлари ва суриштирув бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли текширув ҳаракатлари олиб борилиб, иш материаллари юритилди ҳамда қонуний ҳал қилиш учун тегишли суд идорасига юборилган.

Суд қарорларига асосан божхона органлари томонидан вақтинча олиб қўйилган марихуана ўсимлиги уруғлари эндиликда тегишли тарзда йўқ қилинади», дейилади Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йил 12 августда Женевада имзоланган Халқаро почта конвенция ҳамда Адлия вазирлигида 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига асосан почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситаларини жўнатилиши тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг