Қозоғистонда Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтиш режалаштирилган $45 миллионлик бензин аниқланди
Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари катта миқдордаги нефт маҳсулотларининг мамлакат ҳудудидан Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилганини маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, Павлодар вилоятида ҳажми 280 тонна, қиймати эса қарийб 90 миллион тенге (тахминан 187,3 минг АҚШ доллари) бўлган нефт маҳсулоти олиб кетаётган 5 та вагон қўлга олинган.
Ёнувчан аралашма ниқоби остида Ўзбекистонга экспорт қилинаётган ушбу вагонлардаги юк, мутахассисларнинг фикрича, К-4 экологик синфидаги АИ-95 бензини бўлиб чиққан.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, умумий қиймати 45 миллион АҚШ доллари бўлган 50 минг тонна ёқилғи ноқонуний йўллар билан мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Терговга тегишли бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter