Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови тўхтатилди
Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови 1 февралдан бошлаб вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд этилишича, Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича ҳаракатлар режаси келишилган.
Бироқ Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётгани сабабли 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади.
Ғалаба—Ҳайратон темирйўли очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter