Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди
«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш асосий йўналишлардан биридир.
Шунингдек, Фармон билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази (Марказ) Миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради.
«Йўл харитаси»да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади.
Фармон билан «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонини таъсис этилди.
Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топширилади.
Шунингдек, ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилади.
Марказ ходимларининг лавозим маошига:
- фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;
- фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter