Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна бир агентлик тузилиши мумкин

Ўзбекистонда яна бир агентлик тузилиши мумкин

Мамлакатимизда янги «Автойўлинвест» агентлиги ташкил этилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, республика йўл жамғармаси негизида йўл хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг «Автойўлинвест» агентлиги фаолияти йўлга қўйилади.

Белгиланишича, агентлик республика бошқарув органи ҳисобланади.

Шунингдек, агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффиценти 2,0 бараварга оширган ҳолда қўлланилиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони – 9 штат бирлигидан иборат.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 22 санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг