Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда шахсларни чет элда ишга жойлаштирувчи хусусий агентликлар ташкил этилади

Ўзбекистонда шахсларни чет элда ишга жойлаштирувчи хусусий агентликлар ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонунга кўра фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан эндиликда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шуғулланиши мумкин.

Қонунда иш қидираётган шахсларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар келтирилган. 

Хусусан, хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг