Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда санъат коллежлари ўқувчилари ўртасида комикслар танлови ўтказилди

Ўзбекистонда санъат коллежлари ўқувчилари ўртасида комикслар танлови ўтказилди

Республикадаги санъат коллежлари, хусусан, Бенков номидаги Республика бадиий коллежи, Жиззах ва Фарғона санъат коллежлари ўқувчилари ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди.

Мазкур танлов Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий кўмаги билан «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш» лойиҳасининг СТОРИКРАФТ - Биринчи ҳудудий инновацион лаборатория доирасида амалга оширилди. «Чизилган тақдирлар» номини олган танлов Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг 3 та ҳудудида ўтказилиб, унда 105 нафар ёш ижодкорлар фаол иштирок этишди.

Лойиҳа раҳбари Наргис Қосимованинг айтишича, танловнинг асосий мақсади ёш авлод вакиллари терроризм ва тажовузкор экстремизм таъсири остига тушиб қолишига йўл қўймаслик, уларнинг бу борадаги хабардорлигини оширишдан иборат. Лойиҳа якунида ғолибларнинг реал воқеалар асосида яратилган комикслари видео шаклга келтирилиб, интернетнинг ёшлар кўпроқ фойдаланадиган ижтимоий тармоқларига жойлаштирилади.

Танловда ғолиб бўлган барча ўқувчилар диплом ва совғалар билан тақдирланиб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг