Ўзбекистонда пиёдалар учун «сариқ жилет» тартибини жорий этишмоқчи
Ўзбекистонда энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғу қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг ЎзАга таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.
Хабарда бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Бу тартибнинг қачон жорий этилиши, сариқ жилетлардан фойдаланилмаганда, пиёдалар жаримага тортиладими ёки йўқми бу ҳақида ҳам маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter