Ўзбекистонда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг янги миқдорлари белгиланди
2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади, деб хабар бермоқда «Норма»
Айни пайтда ушбу нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йилдан энг кам иш ҳақига боғланмаган, қатъий белгиланган ставкалар амал қилади. Қуйидаги жадвалда солиштирма таҳлил билан танишишингиз мумкин.
Т/р |
Ижтимоий нафақаларнинг турлари
|
1.01.2019 йилдан бошлаб белгиланган миқдор (сўмда) |
1.01.2019 йилгача бўлган миқдори материал эълон қилинган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб |
I |
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа |
|
|
|
шундан: |
|
|
|
битта болали оилага |
122 000 |
ЭКИҲнинг 60%и (121 638 сўм) |
|
иккита болали оилага |
203 000 |
ЭКИҲнинг 100%и (202 730 сўм) |
|
учта ва ундан ортиқ болали оилага |
284 000 |
ЭКИҲнинг 140%и (283 822 сўм) |
II |
Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (корхона ёки ташкилотларда ишлаётган, уларнинг маблағлари ҳисобидан ушбу нафақа тўланаётган оналар бундан мустасно) |
406 000 |
ЭКИҲнинг 200%и (405 460 сўм) |
III |
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам |
305 000 дан 610 000 гача |
1,5 дан 3 ЭКИҲгача (304 095 сўмдан 608 190 сўмгача) |
Юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдам турлари маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар) ҳисобидан тўланади. |
|||
IV |
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам (Қорақалпоғистон республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари) ҳисобидан тўланади). |
406 000 дан 1 014 000 гача |
йил бошида белгиланган 2 дан 5 ЭКИҲгача (344 480 сўмдан 861 200 сўмгача)
|
Кўриб турганимиздек, жорий этилаётган қатъий белгиланган миқдорлар амалдагиларидан унча фарқ қилмайди, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги оилаларга моддий ёрдам бундан мустасно. Ушбу нафақалар миқдорлари қарийб 18 фоизга ошган. Бу уларнинг миқдори йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланишига боғлиқ, 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра у 172 240 сўмни ташкил этган, ҳозир эса 202 730 сўмни ташкил этади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган:
- Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 2018 йил 28 декабрдан кучга кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter